Душанба - Шанба - 8:00 - 18:00, Якшанба- 8:00 - 14:00

Манзил

Наманган вилояти Норин тумани Дўстлик кўчаси 10-уй.
Индекс: 716000

Батафсил

Контактлар

Қабул қилиш куни

  • Душанба - Сешанба 8.30 - 14.00
  • Чоршанба - Жума 9.00 - 12.00
  • Шанба 10.00 - 12.00

Бобур Тоиров, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази бўлим мудири:

— Ҳозирда аҳоли орасида тери аллергик касалликлари, псориаз, яъни қипиқли темиратки, витилиго, алопеция (соч тўкилиши), ҳуснбузар касалликлар кенг тарқалмоқда.

 Сўнгги вақтларда улар орасида оғир кечаётгани пўрсилдоқ яра касаллиги ҳисобланади.

Одамнинг соғлиғи, юрак-қон томир, асаб, ошқозон-ичак тракти, эндокрин тизими билан бир қаторда, терининг функцияси ва хусусиятига ҳам боғлиқ.

Турли ички ва ташқи омиллар тери касалликларининг нисбатан оғир кечишига сабаб бўлади. Хусусан:
организм иммун тизимининг бузилиши,
модда алмашинуви бузилиши,
нейро-эндокрин касалликлар,
экологик омиллар,
асабийлашиш,
беморлар томонидан назоратсиз дори воситаларини қабул қилиш касалликларнинг ривожланиши ва оғир шаклларига ўтиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.